Жамият
Ўзбекистонда 2026-йилда картошка чипслари учун акциз солиғи жорий этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2026−2028-йиллар учун тақдим этилганбюджетномадаа келтирилган.
Ҳужжатга кўра, 2026-йил 1-апрелдан бошлаб истеъмолга тайёр 1 кг картошка чипслари учун 15 минг сўм миқдорда акциз солиғини жорий этиш таклиф этилмоқда. Ушбу акциз солиғи картошка чипсларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ва Ўзбекистон ҳудудига товарларни олиб кирувчилар томонидан тўланади.
Мазкур таклиф Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ортиқча вазнга қарши курашиш чораларини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғлом овқатланишни қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялари асосида ишлаб чиқилган ва бу бўйича бошқа давлатлар тажрибалари ўрганилган.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ