Жамият
Давлат комиссияси қарорига асосан, 2025-2026-ўқув йили учун республикада фаолият кўрсатаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида ажратилган 1 320 та ўриндан вакант қолган ўринлар учун абитуриентларга қўшимча танлов ўтказилиши эълон қилинди.
Унга кўра, 2025 йил 25 ноябрдан 4 декабрга қадар (шу куни ҳам) муайян хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ёшлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz платформаси орқали online рўйхатдан ўтади. Рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун 2025-йил 11 декабрга қадар тест синовлари ўтказилади.
Маълумот берилишича, тест синовлари ўтказиш санаси, вақти ва манзили ҳақидаги маълумотлар абитуриент шахсий кабинети орқали эълон қилинади. Талабгорлар имтиҳонда иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлиги сайтидаги шахсий кабинетидан олиши мумкин. Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 14 майдаги қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтган абитуриентлардан белгиланган миқдордаги тўлов ундирилади.
Белгиланган миқдордаги тўловларни ўз вақтида тўламаган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди ва танловда иштирок этмайди.
Абитуриентларнинг ўтказилган тест синовлари натижасига кўра тўплаган баллари кетма-кетлик тартибига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантирилади ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштириш учун 2025 йил 15 декабрга қадар тегишли олий таълим ташкилотларига тақдим этилади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77396
Жамият
56514
Жамият
55711
Жамият
50760
Жамият
//
Изоҳ йўқ