Жамият
Тошкент шаҳридаги инверсия ҳолатини бартараф этиш, ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида сунъий кўллар ва сув ҳавзалари ташкил этилади. Бу ҳақда Президентининг пойтахтдаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонида белгилаб берилди.
Эндиликда Тошкент шаҳри ҳудудида атмосфера ҳавосининг сифатига ижобий таъсир кўрсатадиган микроиқлим барқарорлигини таъминлаш мақсадида пойтахтнинг 4 та томонида (шарқ, ғарб, шимол ва жануб қисмларида) камида 3 тадан сунъий кўл ва сув ҳавзаларини ташкил этилади.
Фармонда белгиланганидек, пойтахт ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳри ҳудудидаги фавворалар сони камида 2 бараварга кўпайтирилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Экология қўмитаси, Фанлар академияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда Тошкент шаҳрининг барча туманларида “яшиллик” даражаси паст бўлган 3 тадан узунлиги 5 кмдан кам бўлмаган кўчаларни танлаб олиш орқали “Сояли сайр кўча”си ташкил қилинади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77396
Жамият
56514
Жамият
55711
Жамият
50760
Жамият
//
Изоҳ йўқ