Маданият
Ўзбекфильм киноконцернида Ўзбекистон кинематография агентлиги томонидан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда яратилган «Меҳр» бадиий фильмининг премьераси ўтказилди.
Мазкур кинокартина чегарачилар ҳаёти, уларнинг чегара ортидаги машаққатли заҳмати ва касбига бўлган фидойилиги ҳақида суратга олинган.
Фильм Туркиянинг Газиантеп, Суриянинг Алеппо шаҳрида ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида суратга олинган.
Фильм бош продюсери Фирдавс Абдухолиқов, сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Ҳилол Насимов.
«Меҳр» фильмида Бобур Йўлдошев, Фотиҳ Насимов, Зумрад Эшонқулова, Ангелина Турсоатова, Раъно Шодиева, Вазира Юнусова, Баҳром Усмонов каби ўзбек актёрлар билан бирга таниқли турк актёрлари Экрем Испир, Аҳмет Серкан, Ўзтурк Сезай ва бошқалар роллар ижро этган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ