Жамият
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқароларнинг оилавий шажаралари бўйича маълумотларни онлайн тақдим этувчи “Шажара” ахборот тизими жорий этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг “Архив иши соҳасини рақамлаштириш ва соҳада бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ–228-сон, 24.11.2025 й.) қабул қилинди.
“Шажара” ахборот тизимида қандай имкониятлар яратилади?
- “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимидаги дастлабки маълумотлар, давлат архивлари ҳамда идоравий архивларда сақланаётган архив ҳужжатлари асосида оила шажараси бўйича маълумотларни шакллантириш хизматини кўрсатиш;
- Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг ДНК маълумотлари хизмати орқали фуқароларнинг этник келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларни аниқлаш имконияти тақдим этилади.
Оила шажарасини шакллантириш хизмати давлат хизматлари марказлари ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қуйидаги даврлар бўйича кўрсатилади:
- IX асрдан – 1917 йилгача;
- 1918 йилдан – 1945 йилгача;
- 1946 йилдан – ҳозирги кунга қадар.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ