Ўзбекистонда судьялар дастлаб 5 йил, ундан кейин муддатсиз даврга сайланади

Сақлаш
09:48 / 25.11.2025 8 0

Энди Ўзбекистонда судьялик лавозимларига номзодларни дастлаб 5 йил муддатга, кейинчалик муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартиби белгиланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди. Бунга қадар судьялар аввал 5, ундан кейин навбатдаги 10 йиллик муддатга сайланар эди.

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш ҳамда суд мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ–227-сон, 24.11.2025 й.) қабул қилинди. Ушбу Фармон билан судьяларни сайлаш муддатига ўзгартириш киритилди.

 

 

Туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни аниқ мезонларга кўра судьялар орасида очиқ танлов асосида танлаш тартиби ўрнатилади.

 

Судьянинг касбий фаолиятини баҳолашда “ҳалоллик”, “касбий лаёқатлилик” ва “судьялик одоби қоидаларига риоя этиш” талабларининг аниқ мезонлари қонун даражасида белгиланади.

 

Шунингдек, Судьялар олий кенгашининг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари лавозимига номзодлар тегишли суд судьялари малака ҳайъатлари томонидан тавсия этилади. 

 

Бунда Кенгашнинг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари лавозимига, қоида тариқасида, судья сифатида камида 7 йил ишлаган судьялар номзоди кўрсатилиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//