2026 йилда иссиқлик таъминоти тарифлари оширилади

Сақлаш
09:32 / 25.11.2025 7 0

Қурилиш ва уй-жой хўжалиги вазирлигининг «Бошпана» лойиҳасида «Иссиқликтаъминоти» АЖ бошқарув раиси Илҳом Тўраев билан совуқ кунларда газ босими етишмаслигининг иссиқлик таъминоти сифатига таъсири муҳокама қилинди.

 

Интервьюда Илҳом Тўраев учта асосий ресурс — табиий газ, электр энергияси ва сув иссиқлик таъминоти тарифлари оширилишига сабаб бўлишини ҳамда 2026 йилда нархлар оширилишини таъкидлаган. Унга кўра, саналган ресурслар нархига қараб иссиқлик таъминоти нархларини қайта кўриб чиқиш мажбурияти туғилади ва уни ҳар доим аҳолига оғирлиги тушмайдиган ҳолда амалга ошириш режалаштирилади. У шунингдек, ишлаб чиқариш таннархини тушириш орқали иссиқлик таъминоти соҳасини субсидиялаш тўхтатилишини ҳам таъкидлаган.

 

«Бугунги кунда, 1 Гкалл иссиқ сув ишлаб чиқариш таннархи ҳудудлар кесимида ўртача 500 минг сўм бўлса, унинг 75-80 % давлат томонидан субсидия сифатида қайтарилади. Бу инсонлар қийналмаслиги учун давлат тарафидан берилган бир енгиллик — субсидия. Қачонгача субсидияда қоламиз, қачон таннархга чиқамиз, деган савол туғилиши табиий. Мен аниқ айтаман: бизда ишлаб чиқариш таннархини туширган ҳолда субсидиядан чиқиб кетиш белгиланган. Тўғри, аҳолиники ҳам ошади, қанчадир миқдорда аҳолига ҳам юк тушади. Лекин биринчи навбатда бизнинг корхоналарнинг олдига қўйилган вазифа — бу ишлаб чиқариш таннархини тушириш», дейди Тўраев.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//