Жамият
Шавкат Мирзиёев «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилди.
Кеча, 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Администрация ҳамда алоқадор идоралар раҳбарияти иштирокида Тошкент шаҳридаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказилган эди.
Унда сўнгги кунларда кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси чуқур ташвиш уйғотаётгани, пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётгани, бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этаётгани қайд этилган.
Администрация раҳбари масъулларнинг атмосфера ҳавосининг ҳозирги ҳолати, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, жамоатчиликнинг таклиф ва ташаббуслари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглади. Мавжуд вазиятга таъсир кўрсатаётган асосий омиллар, одамлар саломатлиги ва экологияга салбий таъсирни камайтириш йўллари атрофлича кўриб чиқилди.
Йиғилишда ўрнатилган меъёрлар бузилган ҳолларда ҳавони ифлослантираётган ишлаб чиқаришларга қарши қатъий чоралар кўриш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Одамлар саломатлиги ҳақида гап кетганда, муросага ўрин йўқлиги ва бу тамойил давлат учун ҳам, бизнес учун ҳам бирдек амал қилиши кераклиги қайд этилди.
Саида Шавкатовна шу кунларда тезкор тартибда ишлаб чиқилган эксперт хулосаларига асосланиб, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган, тезкор чоралардан тортиб, келгусида бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олишга қаратилган тизимли ечимларгача қамраб олган комплекс таклифларни илгари сурди. Хусусан, Президент Администрацияси раҳбари томонидан экологик назоратни кучайтириш, ифлослантирувчи объектлар фаолиятини чеклаш, қурилишга қўйиладиган талабларни қатъийлаштириш, шаҳарни кенг кўламда кўкаламзорлаштириш ва ҳаво сифатини назорат қилишнинг замонавий тизимини яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Ушбу чора-тадбирлар яқин орада давлатимиз раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси учун асос бўлиб хизмат қилди ва бугун мазкур Фармон имзоланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77394
Жамият
56514
Жамият
55710
Жамият
50760
Жамият
//
Изоҳ йўқ