Жамият
Жорий 2025 йилнинг 23-26 ноябрь кунлари Озарбойжонда «Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар нодавлат нотижорат ташкилотларининг бирдамлик форуми» бўлиб ўтади. Ушбу форум мезбон мамлакатнинг Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат қўллаб-қувватлаш агентлигининг йиллик фаолият режасига мувофиқ ташкиллаштирилган.
Форумда Туркий Давлатлар Ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар Озарбойжон, Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамда кузатувчи давлатлар, жумладан Венгрия, Туркманистон ва Шимолий Кипр Турк Республикаси фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон делегацияси таркибида Oyina.uz бош муҳаррири Инобат Аҳатова ҳам иштирок этмоқда.
.jpg)

Дастурга кўра, форумнинг дастлабки тадбирлари Озарбайжоннинг Боку ва Нахчиван шаҳарларида ўтказилади.

Форумнинг очилиш маросимида иштирокчиларга туркий давлатлар ўртасидаги тарихий ришталар, муштарак қадриятлар, яқин ҳамкорликни акс эттирувчи, муносабатларни ривожлантириш йўли ва истиқболларини кўргазмали тарзда намойиш этувчи видеоролик тақдим этилди, шундан кейин мамлакат президенти Илҳом Алиевнинг мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Тадбирда турли долзарб масалалар, шунингдек, Зангезур йўлаги ҳақида ҳам сўз борди. Форум доирасида ўтказилган «Зангезур йўлаги: туркий географияни боғловчи кўприк» мавзусидаги панелда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси Бобур Бекмуродов Зангезур йўлаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, транзит имкониятларини ошириш, минтақада барқарор тинчликни таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.

2025 йилда ТДТнинг 12-саммитига мезбонлик қилган Озарбойжон ушбу форумни туркий дунё бўйлаб фуқаролик жамияти вакиллари ўртасида ўз вақтида бирдамлик ва ҳамжиҳатлик руҳини янада мустаҳкамлашга қаратилган мазмунли ташаббус деб баҳолайди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77393
Жамият
56511
Жамият
55707
Жамият
50757
Жамият
//
Изоҳ йўқ