Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати пасаяди

Сақлаш
12:48 / 24.11.2025 9 0

Ўзгидромет 29 ноябргача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 25 ноябрь куни ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0 – +5° илиқ, баъзи жойларда -2° совуққача, кундузи +14 – +19° илиқ бўлади. Ҳарорат 26 ноябрда кечаси 0– +5° илиқ, баъзи жойларда -2° совуққача, кундузи +12 – +17° илиқ, 27-28 ноябрда кечаси -3° совуқ – +2° илиқ, кундузи +10 – +15° илиқ, 29 ноябрда кечаси -3° совуқ – +2° илиқ, кундузи + – +12° илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида 25 ноябрда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0 – +5° илиқ, кундузи +15 – +20° илиқ бўлади. 27–29 ноябрда баъзи жойларда -2° совуққача, кундузи 26 ноябрда +15 – +20° илиқ, 27 ноябрда +13 – +18° илиқ, 28-29 ноябрда +10 – +15° илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида эртага ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2 – +7° илиқ, кундузи +14 – +19° илиқ бўлади. Ҳарорат кечаси 0 – +5° илиқ, кундузи 26 ноябрда +14 – +19° илиқ, 27-28 ноябрда +13 – +18° илиқ, 29 ноябрда +10 – +15° илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-26 ноябрь кунлари кечаси 2-7° илиқ, кундузи +14 – 19° ва +15 – +20° илиқ, 27-28 ноябрда кечаси 0 – +5° илиқ, кундузи +14 – +19° илиқ, 29 ноябрда кечаси 0 – +5° илиқ, кундузи +12 – +17° илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0 – +5° илиқ, баъзи жойларда -2° совуққача, кундузи 25 ноябрь куни +12 – +17° илиқ, 26–28 ноябрда +11 – +16° илиқ, 29 ноябрда +10 – +15°илиқ бўлади.

 

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 25–28 ноябрда +10 – +15° илиқ, 29 ноябрда +8 – +13° илиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//