Жамият
Рақобат қўмитаси Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи автотураргоҳ операторларининг «устун музокара кучи»ни эътироф этиш юзасидан тегишли ўрганишлар олиб борилаётганини маълум қилди.
Хабарга кўра, қўмита томонидан 11 та товар бозорида устун мавқега эга бўлмаган, лекин битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлган 66 та корхона аниқланган ва улар «устун музокара кучи» деб эътироф этилган.
Маълумот учун, «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига кўра, устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлса, бундай ҳолат «устун музокара кучи» деб эътироф этилади.
Ўрганишлар олиб борилаётган автотураргоҳлар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ