Жамият
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси қатъий огоҳлантириш билан чиқди.
Жумладан, қўмита томонидан барча қурилиш ташкилотларига қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича белгиланган талабларга сўзсиз риоя этилиши шарт эканлиги борасида тегишли талаб йўллади.
Таъкидланишича, амалдаги қонунчиликка кўра, барча қурилиш ташкилотлари қуйидаги талабларни бажаришга мажбур:
— қурилиш жараёнида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслик;
— қурилиш майдонига кириб-чиқиш йўлакларида осма ёмғирлатгич ва сув пуркагичлар ўрнатиш;
— автотранспорт воситалари ғилдиракларини мажбурий тарзда ювиш учун ювиш шохобчасини ташкил этиш;
— чанг тарқалишининг олдини олиш мақсадида қурилиш майдонини тўсиқлар, ҳимоя қопламалари ва махсус материаллар билан жиҳозлаш.
«Диққат!
Мазкур талаблар бажарилмаган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга мувофиқ жарима ва бошқа маъмурий чоралар қўлланилиши, шунингдек, фаолият 10 иш кунигача тўхтатилиши ёки белгиланган тартибда бутунлай тугатилиши мумкин», дейилади огоҳлантиришда.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77514
Жамият
56596
Жамият
55788
Жамият
50861
Жамият
//
Изоҳ йўқ