Жамият
Мазкур ҳафта учун қилинган прогнозга мувофиқ, об-ҳаводаги инверсия ҳолати 24 ноябрдан кейин ортга чекиниши кутилган эди. Бироқ янгиланган синоптик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, инверсия жараёни келгуси ҳафта охиригача сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Айтилишича, янгиланган прогнозларга кўра, ҳаво қатламларининг аралашишига тўсқинлик қилаётган об-ҳаво шароити келаётган ҳафтанинг охиригача сақланиб туриши мумкин.
Бу даврда ҳаво сифати нобарқарор бўлиши табиий ҳол бўлиб, кўрсаткичлар кун давомида ўзгариб туради.
Ҳаво сифатининг яхшиланиши ҳаво массаларининг алмашиши, шамолнинг кучайиши ёки ёғингарчилик тушиши билан боғлиқ бўлади.
“Ўзгидромет” ҳар куни эрталаб ва кечқурун атмосфера ҳавосининг асосий кўрсаткичларини расмий каналлар орқали эълон қилиб боради.
Таъкидлаш жоизки, кузатилаётган ҳолат - табиий, вақтинчалик ва мавсумий жараён. Ваколатли давлат органлари вазиятни доимий кузатиб бормоқда ва зарурат туғилганда тезкор чоралар кўрмоқда, дейилади хабарда.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ