Ўзбекистондаги 6 университет халқаро рейтингда 500 таликка кирди

Сақлаш
16:15 / 23.11.2025 5 0

Ўзбекистоннинг 6 та университети фанлараро тадқиқотлар бўйича халқаро рейтингда энг яхши 500 таликда киргани ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

 

Айтилишича, 2025-йил 20-ноябрь куни Тимес Ҳигҳер Эдуcатион халқаро рейтинг агентлиги Интердисcиплинарй Сcиэнcе Ранкингс 2026 — фанлараро илмий тадқиқотлар бўйича дунё университетлари рейтингини эълон қилди. Унда 94 мамлакатдан 1 267 та олий таълим муассасаси иштирок этган.

 

Натижаларга кўра, Ўзбекистоннинг 34 та олий таълим ташкилоти рўйхатдан жой олган бўлиб, уларнинг 6 таси энг яхши 500 таликка киритилган. Қолганлар эса репортёр, яъни номзод мақомида қайд этилган.

 

Рўйхатда:

 

  • “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети — 150-ўрин;

  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 201–250-ўрин;

  • Ўзбекистон миллий университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат техника университети — 301–350-ўринлар;

  • Тошкент давлат транспорт университети — 351–400-ўринларни эгаллаган.

 

Ушбу рейтинг молиялаштириш ва илмий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги, фанлараро тадқиқотлар учун яратилган инфратузилма ва бошқарув механизмлари, шунингдек, илмий нашрлар сифати, иқтибос кўрсаткичлари ва халқаро илмий ҳамжамиятдаги обрў-эътибор каби кўрсаткичларга асосланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//