“Türkiye” брендини оммалаштириш бошланди

Сақлаш
19:25 / 14.01.2022 887 0

Туркия Президенти Администрацияси коммуникациялар бошқармаси мамлакат миллий ва халқаро номининг “Türkiye” сифатида ишлатилишини халқаро медиада янада самаралироқ тарғиб этиш мақсадида “Hello Türkiye" лойиҳасига старт берди.

 

Маълум қилинишича, лойиҳа чет элликларнинг ижтимоий тармоқларда мамлакат номини турли тилларда ҳар хил ишлатилишига йўл қўймаслик орқали “Türkiyeсўзини тарғиб этишни мақсад қилган.

 

Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтунга кўра, “Türkiyeбрендини мустаҳкамлаш учун Туркия бренд офиси (Туркие Марка Офиси) ташкил этилади.

 

“Hello Türkiyeлойиҳаси доирасида тарғибот видеоси тайёрланган. Хорижлик сайёҳлар ўз талаффузида ушбу сўзларни айтгани акс этган лавҳа #helloTürkiye ҳештеги билан ижтимоий тармоқларда кенг ёйилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//