Маданият
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги «2025-2026 йилларда мамлакатимизда қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 691-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Кинематография агентлиги томонидан қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кинолойиҳаларни ишлаб чиқариш ишларини олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлиги хабар берди.
2025 йилнинг 25 ноябрь куни соат 17:00 да Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ҳамда республикамизнинг барча вилоят кинотеатрларида бир вақтнинг ўзида ХХ асрнинг 20 йилларида Германияга ўқишга юборилган ва бунинг натижасида сиёсий қатағонга учраган ватандошимиз Марям Султонмуродованинг матонатли ҳаёт йўли ва аянчи қисмати ҳақидаги «Матонатли Марям» номли бадиий-публицистик фильмнинг илк умуммиллий тақдимоти бўлиб ўтади.
Фильм тақдимоти Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Фильм Марям Султонмуродованинг илм-маърифат фидойиси, бардошли журналист, меҳрли ҳамшира ва матонатли аёл сифатида танитишга хизмат қилади.
Маданият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77581
Жамият
56634
Жамият
55835
Жамият
50900
Жамият
//
Изоҳ йўқ