«Ёшлар дафтари»ги 16 минг нафар ёшлар доимий даромад манбаига эга бўлишиши учун имтиёзлар яратилди

Сақлаш
14:10 / 21.11.2025 3 0

“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги оширилади. Бу бўйича Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони (ПФ–222-сон, 20.11.2025 й.) қабул қилинди.

 

16 минг нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш, “Мутолаа” лойиҳаси доирасида илмий-оммабоп, бадиий китобларни мунтазам ўқиб борувчи ёшларнинг улушини 10 фоизга ошириш, “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштирган ёшлар улушини 30 фоизга ошириш кабилар Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланган.

 

 

Фармон билан 2026 йил 1 февралдан белгиланган ижтимоий ёрдам турлари Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга ижтимоий шартнома орқали қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади:

 

- таълим олишни узлуксиз равишда амалга ошириб бориш;

- таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш;

- волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш;

- “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳаларда қатнашиш.

 

Бундан ташқари, “Ёшлар дафтари”да турган камбағал оилалар ёшларига бир қатор катта имтиёзлар ҳам фармондан ўрин олган:

 

- 1 ойлик армия хизмати бепул бўлади — давлат харажатни тўлаб беради.
- Ҳайдовчилик гувоҳномаси (“A”, “B”, “D”, “DE”) учун ўқиш ҳам бепул бўлади — тўловни “Ёшлар дафтари” жамғармаси қоплайди.
- Коллеж ва университет контрактининг 50% гача қисми ҳам жамғарма томонидан тўлаб берилиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//