«Оскар» лауреати Бен Кингсли Ислом цивилизацияси даҳолари тўғрисидаги фильмларда суратга тушди

Сақлаш
12:39 / 21.11.2025 8 0

Euronews, BBC ва CNN халқаро телеканаллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида “Оскар” мукофоти соҳиби Бен Кингсли иштирокида суратга олинган роликлар намойишини бошлади, деб хабар берди Ислом цивилизацияси маркази.

 

Қайд этилишича, британиялик машҳур актёр “Маърифат акс-садоси” туркум фильмларида Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Навоий ва Амир Темур каби юртимизнинг буюк даҳолари ҳақида бутун дунёга ҳикоя қилади. Махатма Ганди, Ибн Сино ҳамда “Форс шаҳзодаси” фильмида Низом образларини яратган афсонавий актёр Шарқнинг улуғ мероси овозига айланди.


Ислом цивилизацияси маркази директори ва WOSCU раиси Фирдавс Абдухолиқов аниқлик киритишича, “Маърифат акс-садоси"— бу буюк цивилизациялар овози бўлиб, Президент ташаббуси билан Ўзбекистон жаҳон тамаддунининг тараққиёт йўлини ўзгартирган буюк сиймоларни дунёга яна бир бор эслатмоқда.

 

“Биз буюк шахслар, цивилизациялар ва кашфиётлар ҳақида — дадил, ёрқин ва замонавий тарзда сўзлаш, дунёни илҳомлантириш ниятидамиз”, — дейди у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//