Жамият
Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 февралдан бошлаб Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга имтиёзлар белгиланади. Унга кўра, сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни бепул ўташ, ҳайдовчиликка ўқиш харажатларини қоплаш, шунингдек, касбий ва олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов-контракт суммасининг бир қисми “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан тўлаб бериш тартиби жорий этилади.
Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшлар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:
– сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади, ушбу мақсад учун алоҳида субсидия ажратиш амалиёти эса бекор қилинади;
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:
– автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг А, Б, D ва DE тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;
– касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда бу миқдор 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;
– айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдам турларидан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.
Мазкур тартиб ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши, олий ва касбий таълимга қўшилганлик даражасини ошириш, шу билан бирга, ижтимоий ёрдамни манзилли ва шарти аниқ бўлган механизмлар орқали тақдим этишга хизмат қилиши белгиланмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77726
Жамият
56709
Жамият
55931
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ