Жаҳон
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон республикалари ҳукуматлари таълим соҳасидаги мамлакатлараро ҳамкорлик ва алмашинув бўйича Битим имзолади.
Унга кўра, томонлар Олий таълимни тугатганлик ҳақидаги ҳужжатни, яъни миллий қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган иштирокчи давлатларнинг олий таълим муассасалари дипломларини ўзаро тан олади. Бунда мамлакатлар фуқаролари бошқа иштирокчи давлатларга бориб, Олий таълим дипломи билан унда кўрсатилган фаолият турида профессионал фаолият юритиш, амалиёт ўташ ёки таълимини давом эттириши ҳуқуқига эга бўлади.
Дипломлар ҳужжатларда кўрсатилган малакалар олий таълим тизимининг умумий талабларига жавоб берган тақдирда тан олинади. Фақат олий таълим тизими талабларида жиддий номувофиқликлар аниқланган тақдирдагина дипломлар тан олинмаслиги (қабул қилинмаслиги) мумкин. Ушбу Битимни амалга ошириш мақсадида томонлар ўз давлатининг ваколатли органларини белгилаб, бу ҳақда депозитарийга хабар беради. Улар ўз навбатида, томонларни хабардор қилади.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ