Жамият
Халқаро ҳаво сифати индекси (ИҚАир) томонидан эълон қилинган рейтингга кўра, Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича йирик шаҳарлар ичида 1-ўринга чиқди.
Маълумотларга қараганда, пойтахтда ҳаво сифати индекси 250 бирликни ташкил этиб, “жуда зарарли” даражасига етган. Рейтингда Тошкентдан кейинги ўринларни Деҳли (236), Лахор (213), Қоҳира (209), Теҳрон (165) шаҳарлари эгаллади.
“Ўзгидромет” бу ҳақда хабар берди, аҳолига бундай об-ҳавода қандай ҳаракатланиш кераклигини тавсия қилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай кўрсаткич соғлиқ учун хавф туғдириб, айниқса болалар, кексалар ва сурункали касаллиги бор шахслар учун хавф даражасини оширади. Ҳаво сифати ёмонлашган шароитда очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмаслик, ниқоблардан фойдаланиш ва уй ичида шамоллатишни назорат қилиш айтилди.
Инверсия ҳодисаси сабаб, пойтахт ҳавоси сифат даражаси миллий рухсат этилган суткалик меъёрдан ҳам бир неча бор ортиб, бинафшаранг хавф даражасига чиқди.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ