Илм-фан
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан “Миллий қадриятлар ва маънавий мероснинг жамият тараққиётидаги ўрни” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Мазкур илмий-амалий анжуман миллий қадриятларнинг тарихий ва фалсафий илдизлари, маънавий мероснинг жамият тараққиётидаги аҳамияти, ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш асосида миллий ўзликни юксалтириш технологиялари, миллий қадриятларга асосланган тараққиёт омиллари, маънавий мерос тарғиботининг методологик асослари каби илмий муаммолар таҳлилига бағишланди.
Конференцияда миллий контентда қадриятларни тарғиб қилиш масалалари бугунги кундаги миллий ва маънавий муҳит билан боғланган тарзда муҳокама этилди. Конференция шўъбалари ушбу илмий муаммоларга алоқадор 5 та йўналишда танланган.
Анжуманда сўзга чиққан маърузачилар томонидан қўйилган муаммолар ва таклиф этилган ечимлар, миллий қадриятларни турли жабҳаларда тарғиб этиш бўйича тажриба алмашинувлар, назарий хулосалар билан амалиётни уйғунлаштириш бўйича таклифлар мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашга, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган.
Абдуҳалил Маврулов, тарих фанлари доктори, профессор:
– Сиёсий тузумлар баъзан ўз илдизини мустаҳкамлаш учун янги қадриятларни излаб топишга ҳаракат қилади. Бу янги қадриятлар кўпинча сунъий қадриятлар бўлади. Бугунги кунда ҳам турли хил қарашлар юзага келяпти. Янги замонга мос қадриятларни яратишимиз керак, деган масала кун тартибига қўйиляпти. Глобаллашув заиф эътиқодли одамларни шакллантираётгани рост. Кўпчилик, айниқса ёшлар виртуал дунё билан реал дунё ўртасида юрибди. Ўз йўлини топишга қийналяпти. Бу эса ҳиссизликни юзага келтиради. Бу жуда катта фалокат. Бунинг сабаблари кўп. Назаримда энг катта сабаб ҳашамат биз учун устувор бўлиб қолаётгани. Бунда бизни тарбиялайдиган иккита ечим бор, бири миллий қадриятлар, иккинчиси давлат томонидан ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар. Бугун энг катта хатоимиз ана шу иккисини уйғунлаштиришни билмаяпмиз. Бу парадокс жамиятдан бегоналашган, узоқлашган, аросатда қолган кишиларни шакллантиради. Ўзимизни индивид сифатида тан оляпмиз-у, жамият аъзоси сифатида тан олмаяпмиз. Келиб чиқаётган кўплаб муаммоларнинг асл сабаби шунда.
Қиём Назаров, фалсафа фанлари доктори, профессор:
– Бундан 150 йил аввал файласуф олим Шиллер “Аксиология” китоби ниҳоясида шундай ёзган эди: “Миллатнинг таназзули, миллий қадриятларнинг таназзули билан бошланади. Миллий қадриятларнинг тугаши эса миллатнинг тугаши билан тугайди. Миллий қадриятларни бой берган миллат миллат сифатида дунё саҳнасидан йўқолади”.
Сўнгги пайтларда қадриятлар ҳақида бу тушунчани тўғри таърифлай олмайдиганлар ҳам шунчалик кўп гапираётгани афсусланарли. Қадрият нима ўзи? Дунёда қадрият номи билан аталадиган бирорта одам йўқ, бирор нарса йўқ. Қадрият – исм эмас, нарсалар эмас. Қадрият – бу тушунча. Миллий қадриятларни асрдан асрга, йилдан йилга олиб ўтувчи ягона объект – миллат. Миллатни йўқолиши миллий қадриятларни абадий йўқолишига олиб келади.
Илм-фан
Жамият
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
77384
Жамият
56506
Жамият
55703
Жамият
50754
Жамият
//
Изоҳ йўқ