Сиёсат
Ўзбекистонда давлат корхоналари бошқарув ходимлари сони 10 фоизгача қисқартирилади. Бу президентнинг 18 ноябрдаги «Давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишида кўзда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, давлат корхоналарида таннархни камайтириш ва самарадорликни ошириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тузилмоқда. Унга икки ой муддатда давлат корхоналари бошқарув ходимлари сонини 10 фоизгача қисқартириш юзасидан Президент администрациясига таклиф киритиш топширилди.
Республика комиссияси давлат корхоналарининг кенг истеъмол товарлари бўйича умумий эҳтиёжларини қондириш мақсадида биргаликда харидларни ташкил этиш ишларини таъминлайди. Зарур ҳолларда, биргаликда харидларни амалга ошириш учун қонунчиликда белгиланган тартибда экспертлар, эксперт ташкилотлари ёки махсус харид ташкилотчиларини (профессионал агентлар ёки харид комиссиялари) жалб этади.
Ҳужжатга кўра, давлат корхоналари президент қарорлари ва топшириқларидан ташқари бошқа ҳолларда ҳомийлик ёрдамларини кўрсатишни тўхтатади.
Шунингдек, Ҳисоб палатасига икки ой муддатда УзАссетс АЖ билан унинг бошқарувидаги стратегик йирик давлат корхоналари томонидан 2026 йил учун ишлаб чиқилган бизнес-режаларни танқидий кўриб чиқиб, уларни такомиллаштириш юзасидан кузатув кенгашларига таклифлар бериш юклатилди.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ