Янги рекорд – австриялик рассомнинг картинаси 236 млн долларга сотилди

Сақлаш
14:43 / 20.11.2025 11 0

Австриялик рассом Густав Климтнинг «Элизабет Ледерер портрети» асари Ню Йоркдаги Сотҳебйъсʼ аукционида 236,4 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.

 

1914-1916 йилларда чизилган ва рассомнинг ўлимидан икки йил олдин тугалланган ушбу портрет замонавий санъатнинг энг қиммат асари ва кимошди савдосида сотилган энг қиммат иккинчи расмга айланди. Харидорнинг исми ошкор этилмади.

 

Элизабет Ледерер – австриялик тадбиркор Август Ледерернинг қизи. У Австрия оккупация қилинган пайтда яҳудийлигини яшириш учун ўзини Климтнинг қизи сифатида таништирган. Портрет нацистлар томонидан унинг оиласидан тортиб олинган, аммо 1948 йилда картинани қайтаришга муваффақ бўлишган. 1983 йилда расм арт-дилер Серж Сабарскига сотилган. 1985 йилда эса асарни Эстеэ Лаудер бренди асосчисининг ўғли Леонард Лаудер сотиб олган ва 92 ёшигача, яъни вафот этгунига қадар унга эгалик қилган.

 

Шунингдек, кимошди савдосида Лаудер коллекциясидан яна 23 та лот, хсусуан, Винсент ван Гог картинаси ва Генри Матисснинг бронза ҳайкалчаси сотилган. Жами 527,5 млн долларлик савдо амалга оширилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//