Жаҳон
Бангладеш пойтахти Дакка суди мамлакатнинг собиқ бош вазири Шайх Ҳасинани инсониятга қарши жиноятларда, хусусан, 2024 йилги намойишларни шафқатсизларча бостиришда айблаб, уни сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилди.
Бангладеш судининг махсус ички суди – Халқаро жиноят трибуналининг 3 судядан иборат ҳайъати Ҳасинни хавфсизлик кучлари томонидан намойишчиларни ўлдиришга ундашда жавобгар деб топган. Унга шунингдек, намойишларни бостириш учун ҳалокатли қуроллар, дронь ва вертолетлардан фойдаланишни буюрганлик бўйича айбловлар ҳам қўйилган. Лекин у айбловларни тан олмаяпти.
Баъзи нашрларга кўра, Ҳасина билан бирга Бангладешнинг собиқ Ички ишлар вазирига ҳам ҳукм ўқилган.
Ҳасина суд хулосасини “нохолис ва сиёсий мотивларга эга” деб атади.
“Мен адолат билан текширилган далиллар кўриладиган суд залида айбловчиларимни кўришдан қўрқмайман”, дейди у.
Шейх Ҳасина фаолияти тарихи
Шейх Ҳасина 1966-2001 йилларда Бангладеш бош вазири бўлган. Озгина танаффусдан сўнг 2009 йилдан 2024 йилга қадар яна шу лавозимда фаолият юритиб, шу йил истеъфога чиққан ва тартибсизлик келтириб чиқарган оммавий намойишлар фонида хорижга қочиб кетган. Ҳозир у Ҳиндистонда.
Маълумот учун, Бангладешдаги талабалар намойишлари мамлакатдаги давлат секторининг 30% квотаси Покистондан мустақиллик учун урушда қатнашганларнинг қариндошлари учун ажратилган давлат квоталари тизимига қарши юзага келган. Натижада аксарият квоталар бекор қилинган, бироқ демонстрантлар уларга нисбатан зўравонликлар тўхтатилишини талаб этиб, протест қилишда давом этган. Ўша йили августда намойишчилар Бангладеш пойтахти Даккадаги “Авами лиг“ партияси офисини ёқиб юбориб, Шайх Ҳасина ва Ички ишлар вазирлиги қароргоҳини вайрон қилган, парламент биносини эса қамраб олган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси маълумотига кўра, 46 кун давом этган намойишларда 1400 га яқин инсон ҳалок бўлган. Улар орасида болалар ҳам бор эди.
Жаҳон
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77380
Жамият
56503
Жамият
55701
Жамият
50752
Жамият
//
Изоҳ йўқ