Жамият
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаментининг Ташқи реклама лойиҳа офиси раҳбари Шаҳриёр Шоазизов «Спот» нашри билан суҳбат қилди. Унда пойтахтнинг ташқи қиёфасини яхшилаш учун шаҳар бўйлаб 2 мингдан ортиқ пешлавҳа олиб ташлангани қайд этилди.
Унга кўра, сўнгги пайтларда пойтахтда ташқи реклама бўйича рейдлар ўтказилиб, назорат тадбирлари доирасида тадбиркорларга савдо нуқталари ва умумий овқатланиш жойларидаги пешлавҳаларни ихтиёрий равишда олиб ташлаш бўйича кўрсатмалар берилмоқда. Шаҳарда шунингдек, автомобиллардаги ташқи рекламаларни текшириш ишлари ҳам фаол олиб борилмоқда.
Суҳбатда мутахассис ташқи реклама бозорини тартибга солувчи асосий ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 февралдаги (ВМҚ-104) ва 2023 йил 31 августдаги (ВМҚ-428) қарорлари ҳисобланишини қайд этади. Пойтахт ҳокимияти ушбу ҳужжатлар асосида беш йил олдин рейдлар ўтказишни бошлаган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташқи рекламалар назоратини 2 босқичда амалга оширди. Дастлабки босқичда йўллар бўйлаб ўрнатилган реклама билбордлари ўрганилиб, атиги икки йил ичида уларнинг 2−3 мингга яқини демонтаж қилинган. Ундан кейин навбат турар жой биноларининг томлари ва фасадларидаги рекламаларга (брандмауэр) келди. Жорий йилнинг ўрталарида автомобиллардаги пешлавҳалар ва ташқи рекламалар бўйича ҳам назорат ишлари бошланган. Бутун шаҳар бўйлаб 2 мингдан ортиқ пешлавҳа олиб ташланган. Биргина Буюк ипак йўли кўчасидаги бинолар мулкдорлари ихтиёрий равишда 200 та пешлавҳани олиб ташлади.
Шаҳриёр Шоазизов тадбиркорларга қонунчиликка зид бўлган пешлавҳани олиб ташлаш бўйича кўрсатма берилаётганини тушунтириб, ушбу талабни ихтиёрий равишда бажариш учун муддат берилишини айтади.
Талабни бажариш рад этилган тақдирда, реклама бозорини тартибга солувчи Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик учун БҲМнинг 50 баравари (20,6 млн сўм) миқдорида жарима солиши мумкин.
Жаҳон
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77380
Жамият
56503
Жамият
55701
Жамият
50752
Жамият
//
Изоҳ йўқ