Сиёсат
Қозоғизстон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 14−16 ноябрь кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Қозоғистон делегациясига кўрсатилган илиқ меҳмондўстлик учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди, деб хабар берди Акорда.
Мактубда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга кучли туртки берган мазкур ташрифнинг тарихий аҳамияти қайд этилди.
Тоқаев шунингдек, Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашуви ташкил этилганини ҳам юксак баҳолади.
Унга кўра, минтақавий ҳамкорликнинг бутун спектри бўйича мазмунли муҳокамалар, қабул қилинган муҳим қарорлар ва ҳужжатлар, шунингдек, Озарбайжоннинг тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилиши форумга стратегик аҳамиятга эга тадбир мақомини берди.
Илм-фан
Маданият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жаҳон
77872
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51073
Жамият
//
Изоҳ йўқ