Жамият
worldpopulationreview.com нашри иш соати энг кўп бўлган давлатлар рўйхатини тақдим қилди.
Унга кўра, ўртача иш вақти ҳафтасига 54.5 соатни ташил қиладиган Бутан бу рўйхатда биринчи ўринни эгаллаган.
Иккинчи ўринда Судан давлати бўлиб, мазкур давлат фуқаролари ҳафтасига ўртача 50.8 соат ишлайди.
Энг юқори учликни Лесото якунлаб берган. Жанубий Африкада жойлашган бу давлатда фуқаролар ҳафтасига ўртача 50,2 соатни ишга сарфлайди.
Ишга энг кам вақт сарфлайдиган давлатлар қаторида Яман етакчи бўлиб, яманликлар бир ҳафтада ўртача 25.9 соат ишлайди. Нидерландия (26.8 соат) ва Норвегия(27.1 соат) бу қаторда 2- ва 3-ўринни банд қилган.
Маълумотда, шунингдек, қуйидаги давлатлар ҳам келтирилган:
▪️ АҚШ – 36.1 соат;
▪️ Буюк Британия – 30.9 соат;
▪️ Франция – 30.8 соат;
▪️ Россия – 38.2 соат;
▪️ Туркия – 43.8 соат;
▪️ Қозоғистон – 38 соат;
▪️ Тожикистон – 41 соат;
▪️ Қирғиз Республикаси – 35.2 соат;
▪️ Туркманистон – 41.9.
Маълумотда келтирилишича, ўзбекистонликлар ҳафтасига ўртача 40.4 соат ишлар экан.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77380
Жамият
56502
Жамият
55701
Жамият
50751
Жамият
//
Изоҳ йўқ