Жамият
Ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов «Фарзанд туғилганда отага 5 кунлик таътил бериладими?» мазмунидаги саволга қонунчиликка таяниб жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, эркаклар фарзандли бўлганда, турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриши учун қисқа муддатли таътилга чиқиши билан боғлиқ меъёрни қонунчиликка киритиш таклиф этилган эди. Ҳозирча бундай норма меҳнат қонунчилигига киритилмади.
Бироқ бу «эркакларга умуман кафолат йўқ экан-да» деган хулосани бермаслиги керак. Чунки Меҳнат қонунчилигида эркаклар ҳам «эсдан чиқарилмаган».
Жумладан, Меҳнат кодексининг 13-моддасига кўра, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланганига нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда тутилиши мумкин.
Кодекснинг 238-моддасида эса жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда қуйидагилар назарда тутилиши мумкинлиги айтилади:
▪️ ходимларга қонунчиликда белгиланмаган бошқа ижтимоий таътилларни бериш (никоҳ тузилганлиги муносабати билан, бола туғилиши муносабати билан боланинг отасига, ходимнинг яқин қариндоши вафот этганлиги муносабати билан ва бошқалар);
▪️ ижтимоий таътиллар давомийлигини уларнинг қонунчиликда белгиланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш.
Бундан ташқари, 400-моддада ишлайдиган эркакларга хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида ўз хоҳишига кўра йиллик меҳнат таътили (биринчи иш йили учун — ишлаб берилган вақтдан қатъи назар; кейинги йилларда — таътиллар бериш жадвалидан қатъи назар) берилиши белгилаб қўйилган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77380
Жамият
56502
Жамият
55701
Жамият
50751
Жамият
//
Изоҳ йўқ