Сиёсат
Кўксарой қароргоҳида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Республикасининг олий давлат мукофоти – «Олий Даражали Дўстлик» орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев нуфузли мукофотни топширар экан, ушбу қарор Туркманистон Президентининг икки қардош мамлакат ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашдаги ютуқларига нисбатан Ўзбекистон халқининг самимий ҳурмати ва эътирофининг ифодаси эканини таъкидлади.
.jpg)
«Сиз отангиз, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ишини муносиб давом эттирмоқдасиз. Мамлакатингизда халқ фаровонлигини таъминлаш учун ишончли пойдевор яратаётган кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда» – деди Ўзбекистон Республикаси Президенти.
Маълумот учун, жорий йилда Туркманистонда «Халқаро тинчлик ва ишонч йили» ҳамда мамлакат Бетарафлигининг 30-йиллигига бағишланган йирик тадбирлар ўтказилмоқда.
Маросимда, шунингдек, Сердар Бердимуҳамедовнинг кўп қиррали Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини кенгайтиришга қўшган ҳиссаси мамнуният билан қайд этилди. Бу, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ва ҳамкорлик алоқаларининг ҳар томонлама ривож топаётганидир. Улкан лойиҳа – «Шовот-Тошҳовуз» чегараолди савдо зонаси ишга туширилди. Энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожланмоқда.
(1).jpg)
Мазкур мукофот мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик рамзига айланиши қайд этилди.
Ўз навбатида, Туркманистон Президенти Ўзбекистон етакчиси ва халқига юксак эътироф учун миннатдорлик билдирди ҳамда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга интилиш қатъий эканини урғулади.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77380
Жамият
56502
Жамият
55701
Жамият
50751
Жамият
//
Изоҳ йўқ