Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати пасаяди

Сақлаш
13:15 / 17.11.2025 6 0

Ўзгидромет 19–26 ноябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19 ноябрда +2– +7° илиқ, 20–26 ноябрда 0-5° илиқ,  кундузи 19-20 ноябрда +12– +17° илиқ, 21–25 ноябрда +11– +16° илиқ, 26 ноябрда +10– +15° илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19-20 ноябрда кечаси +2– +7° илиқ, кундузи +13– +18° илиқ, 21–26 ноябрда кечаси 0– +5° илиқ, кундузи +11– +16° илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 ноябрда кечаси  +4– +9° илиқ, кундузи +13– +18° илиқ, 20 ноябрда кечаси  +2– +7° илиқ,  кундузи +13– +18° илиқ, 21–26 ноябрда кечаси  0– +5° илиқ, кундузи +11– +16° илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-20 ноябрда +4– +9° илиқ, 21 ноябрда +2– +7° илиқ, 22–26 ноябрда 0– +5° илиқ, кундуз 19 ноябрда +16– +21° илиқ, 20-, 21- ва 26 ноябрда +14– +19° илиқ, 22–25 ноябрда +13– +18° илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19-20 ноябрда кечаси +2– +7° илиқ, кундузи +13– +18° илиқ, 21–26 ноябрда кечаси 0– +5° илиқ, кундузи +11– +16° илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 19 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 20–26 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19-20 ноябрда кечаси 0– +5° илиқ, кундузи +8– +13° илиқ, 21–26 ноябрда кечаси -3° совуқ– +2° илиқ, кундузи +6– +11° илиқ бўлади

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//