Илм-фан
Отаси билан тез-тез зиддиятга борган ва тенгдошлари билан кўп низолашган ўсмирларда биологик қариш тезлашиши мумкин. Виргиния университети олимлари ана шундай хулосага келишди.
Хабарда айтилишича, 17 йиллик кузатувлар давомида 123 нафар ўсмирда тадқиқот олиб борилган Якунда 13-20 ёшида отаси билан кескин муносабатда бўлган ва дўстларига нисбатан агрессив кайфиятда бўлган ўсмирларда 30 ёшга бориб биологик қариш жараёни кўпроқ юз бериши аниқланган.
Организм ҳолатини баҳолашда холестерин даражаси, қон босими, қондаги қанд миқдори, оқсилларни ўз ичига олган кўрсаткичлардан фойдаланган олимлар текширувларда айнан зиддиятлар, айниқса, оталар билан келишмовчиликлар қаришни тезлаштиради деган хулосага келган.
Тадқиқот муаллифи профессор Жозеф Алленнинг сўзларига кўра, ота билан зиддият ўсмирларда стрессни оширади ҳамда юрак-қонтомир ва иммун тизимларига салбий таъсир кўрсатади.
Олимлар ўсмирлик давридаги зиддиятли муносабатлар нафақат руҳий муаммо, балки узоқ умр кўришга салбий таъсир кўрсатувчи омил эканлигини таъкидламоқда. Уларнинг сўзларига кўра, эрта қаришнинг олдини олишда оила ва атрофда дўстона муҳитнинг яратилиши жуда муҳим ҳисобланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Маданият
77379
Жамият
56502
Жамият
55701
Жамият
50751
Жамият
//
Изоҳ йўқ