ЮНЕСКО: “Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига чуқур миннатдорчилик билдирамиз”

Сақлаш
10:10 / 14.11.2025 7 0

ЮНЕСКО 30-октябрь-13-ноябрь кунлари Самарқандда 43-Бош конференция юқори даражада ташкил этилгани муносабати билан Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.

 

“Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига юқори даражадаги қабул, саховатли меҳмондўстлик ва конференция ишининг энг яхши шароитларда ўтказилишини таъминлаш учун кўрилган барча чоралар учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз”, дейилади ЮНЕСКО мурожаатида.

 

ЮНЕСКО Ўзбекистон ҳукуматининг барча аъзо давлатлар, ассоциациялашган аъзолар ва кузатувчиларнинг тўлиқ иштирокини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолашини билдирди.

 

“Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси президенти жаноби олийларига, Бош конференция ўтказилишига кўрсатган бебаҳо ёрдами, эътибори ва шахсий иштироки учун ташкилот самимий ва чуқур миннатдорчилик билдиради. Сессиянинг узлуксиз ва самарали ишини таъминлаган барча ўзбек хизматлари ва ходимларига уларнинг ажойиб фидойилиги ва юқори профессионаллиги учун катта раҳмат”, дейилади мурожаатда.

 

Шунингдек, ташкилот Ўзбекистоннинг маданий хазиналари — қадимий цивилизация ва бой мероси делегациялар ўртасида уйғунлик руҳини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшганини таъкидлади.

 

Мурожаат сўнггида ЮНЕСКО Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига дўстлик, ўзаро ҳурматни изҳор қилиб, ташкилот билан халқаро ҳамкорликнинг келажагига ишонч билдиришини маълум қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Илм-фан

17:44 / 13.11.2025 0 20
Vibe coding – 2025 йил сўзи деб топилди

//