Илм-фан
Инглиз тили бўйича Британиянинг Collins English Dictionary изоҳли луғати «vibe coding»(табиий тилни сунъий интеллект ёрдамида компьютер кодига айлантирадиган янги дастурий ишланма)ни 2025 йил сўзи деб топди. Бу ҳақда луғат веб-сайтида эълон қилинди.
Вайб кодинг – кодни яратиш учун катта тил моделларидан фойдаланадиган дастурлаш усули. Дастурчи шунчаки вазифани ва илованинг асосий функцияларини тавсифловчи матнли сўровни тузиши керак. Вайб кодинг ёрдамида фойдаланувчилар дастурлаш соҳасида тўлиқ билимга эга бўлмаган ҳолда ўзларининг дастурий таъминотини яратишлари мумкинлиги таъкидланади. Бу атамани сунъий интеллект соҳасидаги олим, OpenAI асосчиларидан бири Андрей Карпатий муомалага киритган.
«Моҳиятан, бу машинага ўзингиз батафсил кодлаш ўрнига нимани хоҳлаётганингизни кўрсатишдир. Бу вайблар билан дастурлашдир. Техник мутахассислар бунинг инқилобий нарсами ёки ақлсизлик – муҳокама қилаётган бир пайтда, мазкур атама Силикон водийсидан ташқарида ҳам эътироф этилди. Бу сунъий интеллектдан кундалик ҳаётнинг барча жабҳаларида фойдаланишга қаратилган кенг қамровли маданий ўзгаришни акс эттиради», дея таъкидлаган Collins English Dictionary.
Рўйхатдаги бошқа даъвогар сўзлар қаторига «биоҳаcкинг» ҳам киритилган бўлиб, у соғлиқни яхшилаш ва умрни узайтириш мақсадида тананинг табиий жараёнларига ўзгартириш киритиш фаолияти сифатида таърифланади.
Кейинги сўз – «аура фарминг». Бу атама ўзига хос ва жозибадор шахсиятни сунъий равишда шакллантириш, яъни зўриқишсиз кўринсада, аслида анча меҳнат талаб қиладиган жараённи англатади.
«З авлодига хос бу ҳодиса, индонезиялик йигитчанинг қайиқ пойгаси пайтида хотиржам ва ишонч билан рақсга тушаётган видеоси тарқалганидан сўнг кенг ёйилди. У замонамиз парадоксини акс эттиради: ҳаракат қилаётгандек кўринишга уриниш», дейди луғат вакиллари.
Яна бири сўз – «сланкер», у компьютерлар, роботлар ёки сунъий интеллект манбалари учун камситувчи атама бўлиб, «Юлдузлар жанги: Клонлар уруши» томонидан оммалаштирилган. Бу сўз ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ва кўпинча одамларнинг сунъий интеллект чатботлари ва платформаларига нисбатан норозилиги ва ишончсизлигини ифодалаш учун ишлатилади.
Шунингдек, бу йил «глазе» сўзи оммалашди, у норозилик ифодаси бўлиб, кимнидир ортиқча ёки ноўрин мақташ, хушомад қилиш маъносини англатади.
Collins English Dictionary бу – Harper Collins нашриёти томонидан тайёрланадиган инглиз тилининг изоҳли луғати бўлиб, таҳририят ҳар йили «йил сўзини» эълон қилиб боради. 2024 йилда Collins English Dictionary томонидан «brat» – «ўзига ишонган, мустақил ва гедонистик хулқ-атворли» кишини тавсифловчи сўз «йил сўзи» деб топилганди.
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77369
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ