Жаҳон
10 декабрдан бошлаб Австралияда янги чеклов кучга киради: 16 ёшга кирмаган шахсларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш таъқиқланади. Бу қарор ўнлаб йирик платформаларга, хусусан, Facebook, Instagram, TikTok, Snapchat и YouTube кабиларга нисбатан қўлланилади. Бу компаниялар белгиланган ёш кўрсатгичига етмаган австралияликларга тегишли тармоқлардан фойдаланишни чеклаши, мавжуд аккаунтларни бўлса тизимдан ўчириши керак бўлади.
Ушбу талабларга риоя қилмаслик 49,5 миллион Австралия доллари миқдорида жаримага сабаб бўлади. Қонун ижросининг назорати электрон хавфсизлик бўйича комиссар томонидан амалга оширилади. У аллақачон IT-гигантларни ёш чекловига доир рўйхатга киритгани ҳақида хабардор қилган.
Расмийларнинг таъкидлашича, бундан мақсад болаларни жазолаш эмас, балки платформаларни вояга етмаган аудиторияни аниқлаб, уларни тармоқларга киришига чек қўйишга оид “Адекват чора“ қабул қилишга мажбур қилишга чақиришга мажбур қилишдир.
Баъзи скептизм (фалсафий шубҳалар)га қарамай, технология компаниялари янги қоидаларга тайёрлигини билдирди. Meta 450 га яқин австралиялик ўсмирларга Instagram ва Facebook тармоқларидаги аккаунтларини ўчириш ёки 16 ёшга етгунга қадар музлатиб қўйиш таклифи билан хабарномалар юборишни режалаштирмоқда. TikTok ўз навбатида тегишли аккаунтлар миқдорини баҳолаб, хулқ-атвор хусусиятлари таҳлилига таяниб, 200 мингга яқин фойдаланувчи профилини деактив қилади.
Бундай чеклов тарихда илк бор Австралияда қўлланилмоқда
Австралия ташаббуси халқаро миқёсда муҳокамаларга сабаб бўлди. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен бу ёндашувни “оқилона“ деб, Брюсселда умумевропа “Рақамли вояга етганлик ёши“ни киритиш бўйича муҳокамалар олиб борилаётганини маълум қилган.
Бироқ мазкур чоранинг самарадорлиги бўйича иккиланишлар ҳам йўқ эмас: 140 дан ортиқ олим ва ҳуқуқ ҳимоячилари бундай “қатъий“ чора самарасиз бўлиши ва бу ўсмирлар кам назорат қилинадиган, бироқ хавфлироқ ижтимоий тармоқларга ўтиб кетиши мумкинлиги бўйича хавотирини билдирган.
Асосий синов таъқиқнинг амалиётга татбиқ этилиши бўлади. Платформалардан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни мажбурий текшириш талаб этилмайди, бироқ улар фойдаланувчи ёшини аниқлаш учун тармоқ кўрсатгичлари ва ташқи хизматларни ичига олган хулқ-атвор таҳлилига таянувчи комплекс ёндашув қўллаши кутилмоқда.
Умуман олганда Австралия бу каби қоидалар самарадорлигини текшириш учун глобал майдонга айланмоқда. Бу экспериментнинг муваффақиятли ёки омадсиз кечиши Австралия тажрибаси бошқа мамлакатларга намуна бўлиш ёки бўлолмаслигини ҳал қилади.
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
77369
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ