Жамият
Қозоғистон темирйўл компанияси “Олмаота – Тошкент” халқаро Talgo поездининг кунлик қатновини йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, Казинформ хабар берди.
14 декабрдан бошлаб “Олмаота – Тошкент” йўналишида Talgo поезди ҳар куни қатнай бошлайди, бу эса кунига 400 нафардан ортиқ йўловчини ташиш имконини беради.
Йўналишда юқори даражадаги қулайликка эга вагонлардан фойдаланилади.
“Кундалик қатновнинг жорий этилиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт алоқасини кучайтириш, сайёҳлар оқимини ривожлантириш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги маданий ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ