Жамият
Янги тартиб доирасида чиқинди хизматларидан қарздорлиги бўлган 6000 та абонент электр энергиясига тўлов қилишдан вақтинча чекланди, 25 минг 121 та абонент «2100» қисқа рақамидан «СМС» хабарнома орқали огоҳлантирилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги хабар берди.
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги (2025 йил 7 мартдаги 1044-сонли) Қонунга асосан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизомини кучайтириш мақсадида янги тартиб жорий этилган эди. Унга кўра, ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг «Тоза макон» биллинг электрон тизимидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг биллинг тизимига узатилади.
Тартиб чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун жорий йилнинг 5 ноябридан бошлаб қўлланилмоқда. Санитар тозалаш корхоналари эса чиқинди тўловларини ҳисоблашда аниқлик ва ҳаққонийлик учун жавобгар саналади.
5 ноябрь куни Тошкент шаҳри бўйича чиқинди хизматларидан юзага келган қарийб 2 млрд 239 млн сўм дебитор қарздорлик учун жами 25 минг 121 та абонент «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «2100» қисқа рақамидан «СМС» хабарнома орқали огоҳлантирилган. Ушбу огоҳлантириш юборилганидан кейин 5 (беш) кун ичида қарздорликни бартараф этмаган 6 минг та абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига бугундан вақтинча чеклов жорий этилди. Айни пайтда Тошкент шаҳри кесимида чиқинди хизматларидан жами 582 млн сўмдан ортиқ дебитор қарздорлик мавжуд.
Мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши биланоқ дарҳол ечилади. Мазкур тартиб жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ