Қаршида 4 нафар эгизак дунёга келди

Сақлаш
17:12 / 11.11.2025 61 0

5 нафар қизнинг ота-онаси, Китоб туманидан бўлган Жасур Мақаев ва Дилфуза Баҳриддинова яна 4 қизлик бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

 

Шу тариқа, оиладаги қиз фарзандлар сони 9 нафарга етди.

 

Эгизаклар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалида муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали дунёга келди.

 

- Биринчи қизалоқ вазни 1400 гр, бўйи 37 см. 

- Иккинчи қизалоқ вазни 1450 гр, бўйи 38 см. 

- Учинчи эгизакнинг вазни 1600 гр, бўйи 40 см. 

- Тўртинчисининг вазни 1400 гр, бўйи 37 см. 


Ҳозирда қизалоқлар халқаро протоколлар асосида парваришланаётгани қайд этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//