Жамият
Мамлакатдаги айрим дарёлар, сойлар, кўллар, булоқлар, шаршаралар, сув омборлари ва сел сув омборларининг номларини давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.
Давлат тили ҳақидаги ва Географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунларга мувофиқ, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Республика комиссиясининг хулосасига кўра тасдиқланган рўйхат эълон қилинди (рўйхат).
Унга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хариталар, иш юритиш ҳужжатлари ва хизмат ёзишмаларида янгиланган номлардан фойдаланилади.
Қарор билан шунингдек, Сув хўжалигига икки ой муддатда Кадастр агентлиги билан биргаликда дарёлар, сойлар, кўллар, булоқлар, шаршаралар, сув омборлари ва сел сув омборларида ўрнатилган пешлавҳалар, ахборот кўрсатгичларидаги ёзувларининг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ