Сиёсат
Қадимги Қанқа шаҳридан янги топилма: 10 – 11 юзйилликларга оид деворий суратлар қайд этилди, деб хабар берди Тарих институти.
Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти археологлари томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳомийлигида амалга оширилаётган археологик қазишмаларнинг навбатдаги кунида ноёб топилма — милодий X, XI асрларга оид деворий суратлар аниқланди.
.jpg)
Топилмалар қадимги Қанқа шаҳри шаҳристонида жойлашган катта карвонсарой ҳудудида очилди. Қадимги шаҳарнинг жанубий дарвозасидан тахминан 60 метр масофада жойлашган бу карвонсаройнинг умумий ўлчами тахминан 100×70 метрни ташкил этади. Бино ўзининг меъморий маҳобати билан ажралиб туради.
Карвонсарой хоналаридан бирида олиб борилаётган қазув жараёнида хоналар деворларидан қулаб тушган деворий сурат бўлаклари аниқланди. Улар 25×30, 15×20 ва 30×35 сантиметр ўлчамда бўлиб, бу карвонсарой хоналари деворий суратлар билан безатилганини тасдиқлайди. Топилмалар араблар босқинидан кейин маълум вақт йўқолиб кетган деворий безак санъати Тошкент ҳудудида ҳам Х, ХI асрларда қайта тикланганини кўрсатади.
.jpg)
Археологик маълумотларга кўра, шунга ўхшаш деворий расмлар Самарқанд ва Ахсикент ёдгорликларида ҳам аниқланган. Маданий мерос агентлиги Самарқанд археология институти реставраторлари иштирокида ўрганилаётган ушбу суратлар Тошкентда ҳам деворий суратчилик мактаби мавжуд бўлганини кўрсатади. Ёдгорликда 2023 йили олиб борилган археологик изланишлар давомида 5 – 7 асрга оид деворий суратлари қайд этилган эди.
Қанқа шаҳридаги ушбу топилма нафақат ҳудуднинг маданий ҳаёти ва санъат ривожини ёритишда, балки Тошкент вохаси ўрта асрлар тарихини янги қиррадан ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ