Жамият
Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар орасида ўртача умр кўриш давомийлиги 2 йилга узайган. Бу ҳақда 10 ноябрь куни Президент бошчилигида тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан ўтказилган учрашувда маълум қилинди.
Президент ушбу рақамларга тўхталаркан, тиббиётдаги ўзгаришларни қишлоқ ва олис ҳудудларда яшаётган миллионлаб одамлар ҳам ҳис қилаётгани, халқаро ташкилотлар, таҳлил ва рейтинг марказлари эътироф этаётганини қайд этиб, буни катта ютуқ эканини таъкидлайди.
«Юртимизда ўртача умр давомийлиги эркаклар ўртасида 71 дан 73 ёшга, хотин-қизларнинг орасида эса 76 дан 77,5 ёшга узайгани сизлар билан эришган катта ютуғимиз, десам тўғри бўлади. Албатта, машаққатли меҳнат маҳсули бўлган бундай эзгу ишларда 600 мингдан зиёд жонкуяр тиббиёт ходимларининг муносиб ҳиссасини эътироф этиб, ҳар қанча раҳмат айтсак, арзийди», – деди давлат раҳбари.
Учрашувда Президент шунингдек, давлатнинг юксак унвон, орден ва медалларига сазовор бўлганларни мукофот билан тақдирлади. Улар орасида дунёнинг нуфузли олийгоҳларида таълим, тажриба олиб, юртга қайтиб келиб ишлаётган, юқори технологик муолажаларни амалга ошираётган ёш шифокорлар ҳам бор.
Давлат раҳбари аҳоли саломатлигини сақлашда яқиндан кўмак бераётган хорижий ҳамкорларга алоҳида ҳурмат ва эҳтиромини изҳор этди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ