Ўзбекистонда кутубхонага борувчилар статистикаси эълон қилинди

Сақлаш
09:30 / 10.11.2025 9 0

Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 1 январь ҳолати бўйича тақдим қилган маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 14 999 та кутубхона фаолият юритаётган бўлиб, уларда 85 млн нусхада китоб ва журналлар мавжуд.

 

Фойдаланувчилар сони эса 12.8 млн нафар кишини ташкил этади.

 

Тақсимланганда:

▪️ 14 ёшгача бўлган болалар – 31.6 фоиз;

▪️ 15-24 ёшдаги ўсмирлар – 45.9 фоиз;

▪️ 25 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар – 22.6 фоиз.

 

Ҳудудлар кесимида кутубхоналар сони қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси – 934 та;

Андижон вилояти – 1 065 та;

Бухоро вилояти – 764 та;

Жиззах вилояти – 868 та;

Қашқадарё вилояти – 1 476 та;

Навоий вилояти – 489 та;

Наманган вилояти – 891 та;

Самарқанд вилояти – 1 863 та;

Сурхондарё вилояти – 1 159 та;

Сирдарё вилояти – 526 та;

Тошкент вилояти – 1 467 та;

Фарғона вилояти – 2 108 та;

Хоразм вилояти – 688 та;

Тошкент шаҳри – 701 та.

 

Маълумот учун, кутубхоналар сонига мамлакат ҳудудидаги барча таълим муассасалари кутубхоналари, маҳаллий ҳокимият органларига қарашли ахборот-ресурс марказлари, шунингдек, вазирлик, идора ва улар тасарруфидаги ташкилотларга қарашли барча ахборот-кутубхона марказлари киритилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//