Сиёсат
Ўзбекистонда шакли ва услуби олдингиларидан мутлақо фарқ қилмайдиган ХCМ молиявий пирамидаси тобора оммалашиб бораётгани, бу чўпчакка унинг олдини олиши керак бўлган хизмат ходимлари ҳам ишонаётгани ҳақида хабарлар тарқалаётган эди. Кун.уз нашри Австралияда медиа-компания сифатида рўйхатдан ўтгани айтилган молиявий пирамида тарқалаётгани ҳақида суриштирди. Ҳатто айрим ходимлар ХCМ тарғиботига қўшилиб, у «ишончли экани»ни айтган. Ушбу молиявий пирамидага пул тикаётган минглаб фуқаролар эса алданиб қолиш арафасида.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ХCМ (Х Cоннеcтион Медиа) номли эҳтимолий молиявий пирамида фаолиятига оид хабарлар бўйича суриштирув ҳаракатларини бошлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.
.jpg)
«Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда келтириб ўтилган платформа орқали республикамиз ҳудудида пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият амалга оширилгани, шунингдек, бу орқали жисмоний ва юридик шахсларга зарар етказилгани ҳолати бўйича ўрнатилган тартибда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг ушбу платформани тарғиб қилишда иштироки бўйича хизмат текшируви тайинланган.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77353
Жамият
56490
Жамият
55692
Жамият
50741
Жамият
//
Изоҳ йўқ