Жамият
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги таклифи билан мигрантлар ҳаёти ва соғлиғини ихтиёрий суғурта қилиш тизими йўлга қўйилади.
Суғурта ташкилотларига қуйидагиларни жорий этиш тавсия этилди:
— хорижда меҳнат фаолияти даврида ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси;
— патент/рухсатнома рад этилиши хавфини суғурталаш;
— хорижда ишга жойлашиш учун кредитлар қайтмаслиги хавфини суғурталаш;
— Ўзбекистон ҳудудида ихтиёрий тиббий суғурта полиси бериш ёки мигрант бўлган мамлакатда ассистанс хизматлари орқали тиббий ёрдамни ташкил этиш.
— Суғурта қопламаси бадал тўланган валютада қопланади. Узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси:
— суғурталанувчи вафот этса ёки И–ИИ гуруҳ ногиронлиги юз берса суғурта суммасига тенг қоплама;
— белгиланган ёшга етганда — суғурта суммаси ва инвестиция даромадидан улуш тўланади (камида 30 фоиз мукофот ҳаёт суғуртасига йўналтирилган ва давр 12 ойдан ортиқ бўлса, пул ўтказиш харажатлари тўлиқ қопланади).
Меҳнат мигрантларининг ҳаёти, соғлиғи ва таваккалчиликларини суғурталаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ қабул қилинади.
Янги механизм мигрантлар учун молиявий ва тиббий хавфларни камайтиради, рад этилган ҳужжатлар ва қарз қайтмаслигига оид таваккалчиликларни суғурта орқали қоплаш имконини яратади, шу билан бирга хорижда бўлган мигрантлар учун ассистанс орқали тезкор тиббий ёрдамни таъминлайди.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77353
Жамият
56490
Жамият
55692
Жамият
50741
Жамият
//
Изоҳ йўқ