Ўзбекистонлик ҳамширалар Саудия Арабистонига ишга жалб қилинмоқда

Сақлаш
14:26 / 07.11.2025 12 0

Миграция агентлиги хабар беришича, ўзбекистонлик ҳамширалар Саудия Арабистонининг тиббиёт клиникаларидаги бўш иш ўринларига ишга таклиф қилмоқда. Булар, хусусан, Сауди Герман Ҳоспитал (СГҲ), Др. Солиман Факеэҳ Ҳоспитал, Др. Сулаиман, Ал Ҳабиб Медиcал Гроуп (ҲМГ), Абеэр Медиcал Гроуп каби клиникалардир.

 

Айтилишича, суҳбат шаклидаги танловлар ноябрь ойида Тошкент шаҳри ва республиканинг бошқа ҳудудларида онлайн ва офлайн тартибда бўлиб ўтади. Таъкидланишича, танлов жойи ва санаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Танловда олий ҳамширалик иши йўналишида бакалавр ёки ҳамширалик иши бўйича ўрта-махсус дипломга ва соҳада камида 1 йиллик тажрибага эга бўлган 45 ёшгача бўлган эркак ва аёллар қатнашиши мумкин. Шунингдек, улардан инглиз тилини мулоқот даражасида билиш талаб этилади, араб тилини билганларга устунлик берилади.

 

Ойлик маош 1000−1500 доллар бўлиб, малакага қараб ошиб боради. Иш жадвали ҳафтада 6 кун, 8 соатдан. Турар жой иш берувчи томонидан таъминланади. Танловдан ўтганларнинг авиачипта харажатлари қопланади, уларга ишчи виза расмийлаштирилиб, тиббий ва ижтимоий суғурта билан таъминланади.

 

Суҳбатда иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//