Маданият
ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида «Самарқанд: 3000 йиллик мерос» мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Тадбир Самарқанд шаҳрининг уч минг йиллик тарихини илмий жиҳатдан баҳолаш ва унинг инсоният тамаддунидаги ўрнини кенг ёритишга қаратилди.
Анжуманда Ўзбекистон ва хорижий илмий муассасалар вакиллари, тарихчи ва археолог олимлар иштирок этди. Конференция очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев, Президент администрацияси ҳузуридаги Креатив иқтисодиёт ва туризм масалалари департаменти директори ўринбосари Элмурод Нажимов ҳамда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элонду Ассомо сўзга чиқди.
.jpg)
Конференцияда Ўзбекистон ҳамда хорижлик олимлар Самарқанднинг бой тарихий, маънавий ва маданий мероси ҳақида маъруза қилиб, шаҳарнинг инсоният цивилизациясида тутган ўрнини илмий жиҳатдан ёритди. Археологик ва тарихий тадқиқотлар натижалари тақдим этилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Афросиёб, Кўктепа ва бошқа археологик объектларда олиб борилган қазишмалар натижалари Самарқанд ҳудудидаги илк аҳоли манзилгоҳлари милоддан аввалги II минг йилликка бориб тақалишини кўрсатмоқда.
«Бу топилмалар Самарқанд ва унинг атрофида шаҳар цивилизацияси узлуксиз ривожланиб келганини англатади», – дея таъкидлаган олимлар.
Муҳокамалар давомида халқаро ҳамкорлик доирасида олиб борилган тадқиқотлар асосида Самарқанднинг тарихи уч минг йилдан кам эмас, деган илмий хулосага келинди.
Шу билан, илгари таъкидланиб келинган 2750 йиллик баҳолаш қайта кўриб чиқилиб, Самарқанднинг ёши расман 3000 йил деб белгиланди.
Маданият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77350
Жамият
56489
Жамият
55691
Жамият
50741
Жамият
//
Изоҳ йўқ