Жамият
1-октабр ҳолатига кўра, 149465 нафар жисмоний шахс ихтиёрий равишда ўзига-ўзи кредит расмийлаштирилишини тақиқлаган. Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлилий маркази (КАТМ) хабар берди.
Жисмоний шахсларга ўз маълумотларини кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритиш хизмати 6 июндан бошлаб ишга туширилганди. Бу тизим орқали фуқаро кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритилиши ёки реестрдан чиқарилиши мумкин.
Ўзига кредит расмийлаштирилишини 101 467 нафар эркак ва 47 998 нафар аёл тақиқлаган. Ушбу механизмдан энг фаол фойдаланувчилар – 26−35 ёшдагилар бўлиб, уларнинг сони 50 180 нафарни ташкил этади (умумий фойдаланувчиларнинг 33,6 фоизи).
Шунингдек:
36−45 ёшдагилар – 38 257 киши (25,6%);
26 ёшгача бўлганлар – 28 692 киши (19,2%);
46−55 ёшдагилар – 18 805 киши (12,6%);
56 ёшдан катталар – 13 528 киши (9%)ни ташкил қилади.
.png)
Ушбу хизматни ёқиш ёки ўчиришни бир неча усуллар орқали амалга ошириш мумкин:
КАТМ мобил иловаси орқали – «Оммабоп хизматлар» бўлимидан «Кредитга тақиқ» хизмати орқали (Android, iOS ва Huawei AppGallery);
Кредит бюросининг веб-сайтида шахсий кабинет ёки колл-марказ (+998 712034747) орқали;
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш ёки тақиқни олиб ташлаш» хизмати орқали;
Давлат хизматлари марказлари орқали.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
78285
Жамият
56989
Жамият
56250
Жамият
51297
Жамият
//
Изоҳ йўқ