Маданият
Самарқандда ЮНЕСКО ва Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Кўп томонлама ҳамкорлик орқали гендер тенглигини ривожлантириш” мавзусида форум бўлиб ўтди.

Тадбирнинг очилиш маросимида ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари Гаянэ Умерова, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирок этди.

Форумда гендер тенглиги ҳамда барча аёллар ва қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш барқарор ривожланишнинг узвий ва ажралмас таркибий қисми экани таъкидланди.

Махсус тадбир доирасида гендер тенглиги, маданият ва барқарор ривожланиш мавзуларига бағишланган икки муҳим нашр тақдим этилди. Ушбу нашрлар илмий, амалий ва ижтимоий нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова томонидан “Аёллар. Тарих. Тамаддун” китобини тақдим қилинди.
Китобда аёлнинг инсон цивилизацияси, маънавият, давлатчилик ва ижтимоий тараққиётдаги ўрни ва таъсири кенг ёритилган. Китоб “Авлодларни илҳомлантирувчи оналар”, “Жасорат: Аёл тимсоллари”, “Муҳташам ўзлик: Тарих яратган аёллар”, “Эҳтиром: Аёллар қадамжолари”, “Мақом: Аёлларнинг тарихий унвонлари ва мақомлари”, “Мартаба: Тангаларга зарб этилган сиймолар”, “Ҳуқуқ: Аёл ҳақ-ҳуқуқлари, никоҳ шартномаси” каби бўлимлардан иборат.

Шунингдек, тадбирда ЮНЕСКО Бош директори Девони таркибидаги Гендер тенглиги бўлими директори Бегона Ласагабастер “Гендер тенглиги йўлида ЮНЕСКО амалиёти” китобини тақдим қилди. Нашр ЮНЕСКОнинг “Ҳеч кимни ортда қолдирмаслик” тамойилини амалий ҳаётга татбиқ этишдаги стратегик йўлланмаси сифатида хизмат қилади.

Тадбирга ЮНЕСКО Сиёсатлар ва стратегиялар бўйича бош мутахассиси Даниелла Клише модераторлик қилди.
ЮНЕСКО – Карлос Ж. Финлай микробиология бўйича халқаро мукофоти совриндори профессор Дилфуза Эгамбердиева (Ўзбекистон), ЮНЕСКО “Аёллар фан учун” халқаро мукофоти совриндори, профессор Алисия Ковалтовски (Бразилия), ЮНЕСКО – Netflix қисқа метражли фильм танлови ғолиби Волин Огуту (Кения), ЮНЕСКО “Қизлар ва аёллар таълими учун” халқаро мукофоти совриндори Мая Моусса (Ливан) каби маърузачилар сўзга чиқиб, илҳомлантирувчи ҳикоялари билан бўлишди.


Фотолар муаллифи: Ҳусниддин Ато
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
77348
Жамият
56489
Жамият
55688
Жамият
50740
Жамият
//
Изоҳ йўқ