Жаҳон
OpenAI компания хизматларидан фойдаланиш сиёсатини янгилади. Унга кўра, ChatGPT фойдаланувчиларга бир қатор масалаларда ортиқ маслаҳат бермайди.

Фойдаланувчилар энди ChatGPT чат-ботидан юридик ва тиббий масалаларда маслаҳат ололмайди. Тартиб шунингдек, таълим, уй-жой, бандлик, молиявий фаолият ва кредитлаш, суғурталаш ва “муҳим давлат хизматлари"га ҳам тегишли. Бундан ташқари, ChatGPT энди фойдаланувчиларга миграция ва миллий хавфсизлик бўйича ҳам тавсиялар бермайди.
“Биз фойдаланувчилардан компания хизматларидан тўғри фойдаланишини талаб қиламиз. Қоида ва хавфсизлик чораларини бузиш ёки риоя қилмаслик бизнинг тизимга кириш имконини йўқотиш ёки бошқа жазо чораларига сабаб бўлиши мумкин”, дейилади компания хабарида.
Компания сервисларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш тақиқланади:
- таҳдид қилиш;
- қўрқитиш;
- таъқиб ё туҳмат қилиш;
- суиқасдга тарғиб қилиш.
Шунингдек, жинсий зўравонлик, терроризм, қурол яратиш, сотиб олиш ёки фойдаланиш ҳамда пул асосига қурилган азарт ўйинлар ҳам тақиқланган.
Бундан ташқари, OpenAI хизматларидан инсон сурати, овози ва реалистик портретидан унинг рухсатисиз фойдаланиш ҳам тақиқланди. Шахснинг жиноят содир этиш хавфини “унинг шахсий хусусиятлари”га асосланибгина баҳолаш ёки башорат (прогноз) қилиш ҳам мумкин эмас.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
77348
Жамият
56489
Жамият
55688
Жамият
50740
Жамият
//
Изоҳ йўқ