Сиёсат
Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова 4-ноябрь куни Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Йиғилиш аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши ўқиб эшиттирилди.
Мазкур фармойишга кўра Рисюкова Юлия Василевна Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланди.
Ҳилола Умарова Президент томонидан таълим соҳасига доир белгилаб берилган долзарб вазифаларга тўхталар экан, марказга вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда янги лойиҳаларни самарали йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берди.
Йиғилиш давомида марказ олдига қўйилган вазифалар ва таълим соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Якунда таълим соҳасидаги ислоҳотларни янада такомиллаштириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56751
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ